25ноя

Давра сухбати бўлиб ўтди

Бугун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати  Хоразм вилоят бошқармаси,  Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги “Ахолини соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган муҳим вазифаларнинг ижроси юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда республикамизда ўтказилаётган “Озиқ-овқат маҳсулотлари сифат ҳафталиги” доирасида олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтилди. Давра суҳбатида сўз олган мутахассислар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари сифати, энергетик ичимликларнинг инсон организмига таъсири, туз, ёғ ҳамда қанд миқдори кўп маҳсулотларни меъёрида истеъмол қилишнинг аҳамияти, тўғри овқатланиш, маҳсулотлар харид қилишда унинг сифатига эътибор бериш бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Журналист ва блогерлар озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлашда олиб борилаётган чора-тадбирлар, аҳолининг тўғри овқатланишини ташкил этишда аҳамият қаратиш лозим бўлган жиҳатлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.