ОРОМГОҲЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Хоразм вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Урганч шаҳар бўлими ходимлари ва вилоят прокурорининг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича ёрдамчиси М. Давлатов томонидан вилоятда 2024 йил ёз мавсумида фаолият олиб борадиган оромгоҳларда болаларнинг дам олишларини муносиб ташкил этиш ва тайёргарлик жараёнларини ўрганиш мақсадида Урганч шаҳридаги "Мехригиё", "Мусаввир" ва "Умид" номли дам олиш оромгоҳлари фаолияти ўрганилди ва аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Хоразм вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси томонидан болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳлари фаолиятини намунали йўлга қўйиш борасида барча зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш ишлари давом этмоқда.