Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.09.2022 йилдаги 374-сонли ПҚ ижроси бўйича семинар бўлиб ўтди.
Унда Санитария- эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати текширишларни мувофиқлаштириш бўлим бошлиғи С. Обидов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ва қонунларини ҳимоя қилиш бўйича вилоятдаги вакили ва бошқарманинг мутасадди ходимлари иштирок этдилар.


Тадбир давомида тадбиркорлар билан ишлашда белгиланган норматив- хуқиқий ҳужжатларга қатъий амал қилиш, тарғибот ишларини янада кучайтириш ва тизимда ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича тавсиялар берилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

