27сен

Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди

2022 йил 26 сентябрь куни  Хоразм вилоят СЭО ва ЖСХБошқармаси мажлислар залида “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими“ тўғрисида шахар ва туман СЭО ЖСХБўлимларининг кадрлар бўлими инспекторлари ва коррупцияга қарши ички назорат тизимини маъсул ходимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатини вилоят СЭО ва ЖСХБ юрисконсульти Ш.Авезмуратов, кадрлар бўлими бошлиғи Ф.Матниязова ва Ички назорат тузилма мутахассиси Л.Каримовалар  олиб бордилар. Унда коррупцияга қарши курашиш сиёсати, одоб-ахлоқ қоидалари, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш, манфаатлар тўқнашувлари, алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш, Аргос тизими орқали ходимларни ишга қабул қилиш масалалари кўриб чиқилди.