Вилоят бошқармада жорий йилнинг 23 ноябр куни Матбуот анжумани ўтказилди
✅ Матбуот анжуманида Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, ҳамда туман ва шаҳар бўлимларининг Жамоатчилик билан ишлаш бўлим ходимлари иштирок этди.
Анжуманда Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси томонидан ўтган 10 ой давомида соҳалар кесимида амалга оширилган ишлар ҳамда, муҳим вазифалар юзасидан журналистларга атрофлича маълумот берилди.
Анжуман қизиқ ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди.


