01июн

КЕЛАЖАК – ФАРЗАНДЛАРИМИЗ ҚЎЛИДА

Хоразм вилоятида жорий йилнинг ёз мавсумида болаларнинг дам олиши ва соғломлаштиришга тайёргарлик кўриш ишлари изчиллик билан амалга оширилмоқда. 
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилоят бошқармасининг Боғот туман бўлими ходимлари томонидан туманда жойлашган “Истиқлол ” болалар оромгоҳининг мавсумга тайёргарлиги ўрганиб чиқилди.
Жумладан, тарбияланувчи болалар учун берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари, қўл ювиш жойларининг ҳолати, ишловчи ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтганлиги бўйича назорат олиб борилди.
Коронавирус инфекцияси, паразитар касалликларни олдини олиш мақсадида 95 нафар тарбияланувчи болалар, 25 нафар ишчи ходимлардан ПЦР экспресс-тест лаборатория таҳлили намуналари олинди. 

Олинган тест натижаларига кўра, ишчи-ходимлар ва болаллар ўртасида каронавирус инфекцияси аниқланмади.