Аҳолини сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш устувор вазифа
Тадбир давомида бозор ва шохобчаларда фаолият олиб бораётган сотувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтган ҳолда, махсус кийимларда савдони амалга ошириши, номаълум шароитларда тайёрланган сифати ва хавфсизлигини таъминловчи ҳужжатларга эга бўлмаган маҳсулотларни сотмаслик, ветеринария-санитария қ оидаларига риоя этган ҳолда фаолият юритиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Бу рейд тадбирларидан асосий мақсад – аҳоли ўртасида диярея, ўткир юқумли ичак касалликларни кўпайишини олдини олиш.



