12июн

Болалар соғломлаштириш оромгоҳининг санитария ҳолати ўрганилди

Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур, деб бежиз айтишмаган дона халқимиз.
Болаларнинг ёзги таътилини мазмунли ўтишида ҳозирда барча шарт-шароитлар мавжуд эканлиги қувонарлидир.
Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Тупроққаъла туман бўлим ходимлари навбатдаги санитария назорати тадбирларини олиб бориш учун туманда жойлашган "Нилуфар " болалар соғломлаштириш оромгоҳида ўрганиш ишлари олиб борилди. 
Ўрганиш давомида соҳа ходимлари овқатдан заҳарнанишнинг олдини олиш, юқумли ва юқумли бўлмаган паразитар касалликларнинг олдини олиш, шахсий гигиенага риоя этиш, иссиқ жазирама кунларида нималарга эътибор қаратиш, қуёш нури уришидан қандай ҳимояланиш кераклиги тўғрисида болаларга ҳамда ушбу масканда иш фаолиятини олиб бораётган мутаҳассисларга тушунтириш ва тавсиялар берилди.