19июн

САЙЁР ҚАБУЛ

САЙЁР ҚАБУЛ: ФУҚАРОЛАРНИ ҚИЙНАЁТГАН МАСАЛАЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА
Аҳолининг Санитария-эпидемилогик осойишталикини ва жамоат саломатликига доир  муаммо ва эътирозларини, таклифларини ўрганиш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилоят бошқармаси томонидан аҳоли мурожаатларини жойига чиққан ҳолда, худудларда  сайёр қабул ўтказмоқда.
 Бугун Тупроққалъа туманида   истиқомат қилувчи фуқаролар учун  бошқарма бошлиғи  ўринб
осари Қ. Бекчанов  фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.  Қабул давомида фуқароларнинг муаммо ва мурожаатлари тингланди.
 Ҳар  бир мурожаат соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда чуқур ўрганилди,  муаммоли масалаларнинг бир қисми жойида ҳал қилинди, ечими муайян муддат талаб қиладиган аризалар ижроси қатъий назоратга олинди.