18июл

Ўзбекистоннинг экологик ташаббуслари — жаҳон ҳамжамияти эътирофида

Ўзбекистоннинг экологик ташаббуслари — жаҳон ҳамжамияти эътирофида
Бугун Хоразм вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси мажлислар залида “Ўзбекистоннинг экологик ташаббуслари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти эътирофида” мавзусида семинар бўлиб ўтди.Тадбирда Хоразм вилоят партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитаси бош мутахассислари Б. Каландаров, Д. Халметова, М. Хусанова, Ш. Хаджимуратов ҳамда партия фаоллари, бошқарма ва шаҳар-туман бўлимлари ходимлари иштирок этди.
Семинар давомида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йил ноябрь ойида Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фонди БМТ шафелигида ташкил этилгани таъкидланди. Ушбу фонд орқали экологик инқироз ҳудудида барқарор ривожланиш, аҳоли саломатлиги ва экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган қатор халқаро лойиҳалар амалга оширилмоқда.Шунингдек, семинарда 2024 йил 14 август куни Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан “Деградацияга учраган ва қурғоқ ҳудудларда барқарор ўрмонзорларни барпо этиш, дарахт экиш ва уларни тарғиб қилиш — экологик муаммоларга қарши курашнинг самарали ечими” резолюциясининг бир овоздан қабул қилингани ҳам алоҳида таъкидланди. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг глобал экологик ташаббуслари жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётганининг яна бир яққол исботидир.Семинар интерактив руҳда ўтиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олишди.