28июл

Бугун — Халқаро гепатитга қарши кураш куни!

Бугун — Халқаро гепатитга қарши кураш куни!

Ҳар йили бутун дунёда 28 июль — Халқаро гепатитга қарши курашиш куни кенг нишонланади. 
Бундан кўзланган асосий мақсад дунё аҳолисининг гепатит хасталигига бўлган эътиборини янада кучайтириш ва уларнинг ушбу касаллик ҳақидаги хабардорлигини оширишдан иборат.Шу муносабат билан Хоразм вилоятида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси Хоразм вилояти бўлими ҳамкорлигида семинар    ташкил этилди.
Тадбирда  вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ҳамда юқумли касалликлар шифохонаси  масъул ходимлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда бошқарма томонидан 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида турли соҳалар кесимида амалга оширилган ишлар, шунингдек, истиқболдаги муҳим вазифалар ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумот берилди.Семинар сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олдилар.