Янгиариқ бозорида санитария қоидаларининг қўпол бузилиши аниқланди
Янгиариқ бозорида санитария қоидаларининг қўпол бузилиши аниқланди
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда Хоразм вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамкорлигида, Хоразм вилоятида санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида ўтказилган рейд тадбири давомида Янгиариқ деҳқон бозорида санитария-ветеринария талаблари қўпол равишда бузилаётгани аниқланди.Текширув жараёнида сифат ҳужжатларисиз, антисанитария ҳолатида, белгиланмаган жойларда озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси амалга оширилаётгани ва бозорда санитар инфратузилманинг йўқлиги қайд этилди.
Натижада санитар талабларга жавоб бермайдиган 300 кг дан ортиқ маҳсулот – уй шароитида тайёрланган салат, келиб чиқиши номаълум қийма, товуқ ичаклари, “холадес”, сут маҳсулотлари ва бананлар савдодан олиб ташланиб, йўқ қилинди. 6 нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бозор маъмурияти ва тегишли идораларга аниқ кўрсатмалар берилди.