“Анъана, урф-одат ва қадрият” мавзусида маънавий-маърифий тадбир
“Анъана, урф-одат ва қадрият” мавзусида маънавий-маърифий тадбир
2025 йил 21-март куни Наврўз — баҳор ва янгиланиш байрами муносабати билан бошқармамизда “Анъана, урф-одат ва қадрият” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда миллий қадриятларимизнинг асрий тарихига, халқимизнинг бой маънавий меросига ва Наврўз байрамининг улуғ маъносини ёритишга алоҳида эътибор қаратилди. Қадимий анъаналаримиз, урф-одатларимиз ва маънавий бойликларимизнинг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида маърузалар тингланди.

Бошқарма ходимлари фаол иштирок этган тадбирда миллий либослар, халқ қўшиқлари ва миллий таомлар тақдимоти ҳам ўрин олди. Ҳамкасблар ўртасида бирдамлик, ўзаро ҳурмат ва миллий ифтихор туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида маданий кўргазмалар ва мусиқа чиқишлари намоён этилди.

Ушбу тадбир миллий ўзликни англаш, маънавий меросимизга бўлган ҳурматни ошириш ва жамиятда соғлом муҳитни яратишда муҳим аҳамият касб этди.
O'zbekiston Respublikasi Sanitariya-epidemiologik


