18май

Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган футбол мусобақаси ташкил этилди

Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган футбол мусобақаси ташкил этилди

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ёшларни ватанпарварлик, жисмоний чиниқиш ва соғлом турмуш тарзига ошно этиш мақсадида бошқармада футбол мусобақаси ташкил этилди.



Мусобақа “Хотира абадий, қадр баланд” шиори остида ўтказилиб, унда турли гуруҳ ва жамоалар иштирок этишди. Футбол учрашувлари аҳиллик, спорт руҳида ва юксак кайфиятда ўтди.

Ғолиб жамоаларга эсдалик совғалари ҳамда дипломлар топширилди. 


Бу каби тадбирлар ёшларда тарихга ҳурмат, катталарга эътибор ва жамоавийликни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.