22авг

СУВ ОРҚАЛИ ЮҚАДИГАН КАСАЛЛИКЛАР

СУВ ОРҚАЛИ ЮҚАДИГАН КАСАЛЛИКЛАР                                                            Сув халқимизда энг бебаҳо неъмат сифатида қадрланади, чунки сув ҳаёт манбаидир.
Ҳеч қайси мавжудот сувсиз яшай олмайди. Шу боис ота-боболаримиз сувни асраб-авайлаш, ундан оқилона фойдаланишга катта эътибор беришган.
Зеро, инсоният ҳаёти сув ва сув манбалари, аввало, чучук сувдан тежамкорлик асосида фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишни тақозо этади. Сувнинг ифлосланиши сув орқали юқадиган касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлади.
Иссиқ кунларда кўпчилик, айниқса болалар очиқ сув ҳавзаларида чўмилганда ифлосланган сувни ютиб юбориши ҳам турли юқумли ошқозон-ичак касалликларини келтириб чиқариши мумкин.
Инсонларда учрайдиган барча юқумли касалликларнинг 80 фоизи ифлосланган сув орқали юқиши аниқланган бўлиб, сувнинг касаллик тарқатувчи микроорганизмлар билан зарарланиши қорин тифи, дизентерия, вабо, вирусли гепатитнинг "А" тури каби бир қатор юқумли касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлиши мумкин. Ушбу касалликларнинг олдини олиш мақсадида  Янгиариқ туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари  томонидан мавжуд очиқ сув ва чўмилиш ҳавзаларидан бактериологик текширув учун сув намуналар олинди.
Хоразм вилояти СЭО ва ЖСХ бошқармаси  матбуот хизмати
▶️http://www.xorazm-seojsx.uz
▶️ https://t.me/xorazmseojsx