Коррупцияга қарши курашиш ҳамда уни олдини олиш мавзусида семинар ўтказилди
Жорий йилнинг 27 август куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси, мажлислар залида «Коррупсияга қарши курашиш ойлиги» доирасида семинар бўлиб ўтди.

Ушбу семинарда тегишли хуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари ва бошқарманинг маъсул ходимлари иштирок этдилар.

Шунингдек, кадрлар сиёсатини тубдан қайта кўриб чиқиш ва кадрлар билан боғлиқ жараёнларни тартибга солиш (ходимларни ишга қабул қилиш ва лавозимларга тайнлашда танловлар ўтказиш, бунда таниш билишчилик, қариндош-уруғчилик ва маҳаллийчиликка йўл қўймаслик), коррупсияга қарши курашиш бўйича ички ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши бўйича текширувлар ўтказиш ва ҳудудий бўлимлар ҳамда тизим ташкилотлари ва муассасалари фаолиятини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.
O'zbekiston Respublikasi Sanitariya-epidemiologik


