Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 6 майдаги “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги 931-сонли Қонуни 2024 йилнинг 6 декабридан кучга кирди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармасида Манфаатлар тўқнашуви коррупцияга қарши курашиш ҳамда уни олдини олишга қаратилган семинар ўтказилди.
Ушбу семинарда бошқарманинг маъсул ходимлари иштироқ этдилар.Ушбу семинарни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Отажонов очиб берди.
Семинарда коррупцияга қарши курашиш борасида давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари, манфаатлар тўқнашуви хамда одоб-ахлоқ қоидалари юзасидан маърузалар қилинди.

Семинарни ўтказишдан мақсад - коррупцияни олдини олиш, ходимларни коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик ва коррупция ҳолатларига келтириб чиқарадиган омилларни бартараф этишга қаратилган.