Вилоят СЭО ва ЖСХ бошқармасида Матбуот анжумани ўтказилди
Матбуот анжуманида Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Анжуманда бошқарма томонидан ўтган 9 ой мобайнида соҳалар кесимида амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболда бошқарма олдида турган муҳим вазифалар юзасидан иштирокчиларга атрофлича маълумотлар берилди.
Анжуман қизиқ ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Тадбир иштирокчилари соҳага оид кўплаб саволларига жавоблар олдилар.




