Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда Шовот туман СЭО ва ЖСХ бўлими билан боғлиқ масалалар билдирилган материал юзасидан
Хоразм вилояти Санитария-эпидемилогик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ахборот хизмати ўрганиш юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Шовот туман СЭО ва ЖСХ бўлими билан боғлиқ масалалар билдирилган материалдаги “2019 йилда СЭС иккига бўлинниш - таҳрирсиз берилмоқда” ҳолатига тўхталадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5814-сонли Фармонига асосан, Давлат санитария-эпидемиологик назорати марказлари тугатилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари ташкил қилинди. Фармонда кайд қилинганидек, Давлат санитария эпидемиология назорати хизматида мавжуд бўлган 21 000 та штат бирлигидан Санитария эпидемиологик осойишталик марказлари 7 000 та штат бирлигига мақбуллаштирилганлиги натижасида 14 000 тага якин штат бирликлари қискартирилган. Штат бирликларини қискартириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талаблари асосида амалга оширилган.
“Республика СЭО ва ЖСХга меҳнат шартномаларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар” ҳолати бўйича Республика СЭО ва ЖСХБ томонидан ўтказилган ўрганиш давомида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмаган ва ушбу юзадан ишчи ходимларга меҳнат шартномаларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича қонунбузилиш ҳолатлари мавжуд, деб ҳисобласалар, юқори турувчи органлар ёки судга мурожаат қилишлари лозимлиги тўғрисида бир неча бор огоҳлантирилганлар.
Пандемия давридаги ишлар, пандемия давридаги махсус тўловлар” ҳолати бўйича қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томнидан бир неча маротаба текшириш ва ўрганишлар ўтказилган ва қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмаган.
“Шовот туман СЭО ва ЖСХ бўлим бошлиғининг таниш- билишчилик, қариндош-уруғчилик билан ишга қабул қилиш” ҳолати бўйича туман бўлимига ишга қабул қилинган ёки юқоридаги меъёрий хужжатларга асосан меҳнат шартномаларига ўзгартириш ва қўшималар киритилган ишчи-ходимлар, Шовот туман бўлим бошлиғи (ҳозирда фаолият олиб бораётган) лавозимига тайинланишидан олдин ишга қабул қилинган ходимлар эканлиги аниқланди.
“Жорий йилда шанбалик учун ойлик маошдан пул ушлаб қолинганлиги” ҳолати бўйича ҳозирда тадбиқ қилинаётган “UzASBO” дастури бўйича ходимларнинг ойлик маошидан ушлаб қолиш функцияси бекор қилинганлиги сабабли, ишчи-ходимларнинг ойлик маошларидан ҳеч қандай пул маблағларини ушлаб қолиш имконияти йўқлиги билдирилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги конуннинг 6-моддасига асосан, “Жисмоний шахснинг фамилияси (исми, фамилияси ва отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлик номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳакида ёлғон маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо (электрон ракамли имзо) билан тасдиқланмаган мурожаатлар аноним мурожаатлар деб ҳисобланади” ва конуннинг 29-моддасига биноан аноним мурожаатлар кўриб чиқилмаслиги белгиланган. Мурожаатчининг аниқ исми, фамилияси ва яшаш манзили кўрсатилмаганлиги сабабли, мазкур шикоятни тўлиқ ўрганишни имкони бўлмади.