17сен

Санитария-эпидемиология тизим ташкилот ходимлари ўртасида мини футбол бўйича "Бошқарма бошлиғи Кубоги" спорт мусобақаси ўтказилди.


Хоразм вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ҳамда бошқарманинг касаба уюшмаси ташаббуси билан Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилоят бошқармаси, шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари ўртасида спортнинг  мини футбол  бўйича вилоят биринчилиги спорт мусобақаси ташкил этилди. 

🔰 Мазкур беллашув Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси  асосида ташкил этилди. Мусобақанинг очилишида  вилоят  санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги  бошқармаси  бошлиғи М. Самандаров  спорт тадбирларининг аҳамияти хусусида тўхталиб, иштирокчиларга омад тилади. 
Қизғин кечган мусобақада барча ходимлар фаол иштирок этишди. 
Дўстона муҳитда ўтган мазкур спорт тадбирида 13 жамоа ғолиблик учун ўзаро баҳс юритди. Ҳал қилувчи учрашувда  Янгиариқ туман ва Шовот туман жамоалари рўпара келди. Бу ўйин 3:1 ҳисобида якунланиб, Янгиариқ туман бўлими  ходимлари кубок соҳибига айланишди. Шовот туман жамоаси иккинчи ўринни, Хива туман жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
✅ Мусобақанинг ёпилиш маросимида  М.Самандаров  ва касаба уюшмаси томонидан  ғолиб ва совриндор жамоаларни ҳамда энг яхши футболчиларни муносиб тақдирлади.
Бугунги кунда бошқармада бу каби оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг тадбиқ этиш ишлари тизимли равишда давом эттирилмоқда.