Ҳазорасп туманида бепул тиббий кўрик ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги фармонига асосан, Санэпидқўмита Хоразм вилояти бошқармаси томонидан бир қатор чоралар белгиланган.
Хусусан, Ҳазорасп туманининг "Алоқали кўл" ва "Баркамол авлод" "ал-Хоразмий" маҳаллаларида Санэпидқўмита Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида маҳаллаларда яшовчи оилалар учун бепул тиббий кўрик ва ёш болалар паразитология лабораториядан ўтказилди.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган ва ётоқ тартибидаги беморларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга зарур муолажалар кўрсатилди.
Тажрибали шифокорлар томонидан тиббий кўрик натижаларидан келиб чиқиб, тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Бу каби тиббий кўриклар жойларда давом этмоқда.