Жума – миллий либослар куни
Барчамизга маълумки, ҳафтанинг ҳар жума куни “Миллий либослар куни” этиб белгиланган.
Ушбу ташаббус миллий қадриятларимизни янада тарғиб қилиш, анъаналаримизни асраб-авайлаш ҳамда миллий либосларимизнинг кундалик ҳаётимизда тутган ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган.
Мазкур ташаббус доирасида Хоразм вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ишчи-ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, ҳафтанинг ҳар жума куни ўзбек миллий либосларида иш жойларига ташриф буюрдилар.
Аёлларнинг атлас ва адрас каби миллий матолардан тикилган либослари нафақат эстетик гўзаллик балки, халқимизнинг бой маданий меросини ифода этиб, иш муҳитига ўзгача файз бағишлади. Эркакларга миллий бош кийими — дўппилар ярашган.
“Миллий либослар куни” нафақат ташқи кўриниш, балки миллий ўзликни англаш, ўзбекона қадриятларни ҳурмат қилиш ва ёш авлодга улуғ аждодларимиз меросини етказиш каби муҳим мақсадларга ҳам хизмат қилади.