29авг
Байрам арафасида аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилди


Мустақиллик байрами муносабати билан Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Ғ. Шокиров иштирокида аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирда аҳолига маҳсулотларнинг сифат стандартлари, уларнинг соғлиққа таъсири ҳамда қалбаки маҳсулотлардан сақланиш йўллари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, сифатли маҳсулотларни танлаш ва харид қилиш бўйича фойдали тавсиялар тақдим этилди. Ушбу тарғибот тадбирлари аҳоли ўртасида соғлом овқатланиш маданиятини ошириш ва ишончли маҳсулотларга талабни кучайтиришга қаратилган.
O'zbekiston Respublikasi Sanitariya-epidemiologik


