08окт

Урганч марказий бозорида санитария ва озиқ-овқат хавфсизлиги юзасидан назорат тадбирлари ўтказилди

Бугун, 8 октябрь куни Урганч марказий деҳқон бозорида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида профилактик ҳамда назорат тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси, Хоразм вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бўлими (ЖХХ ЖТСБ) карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи, шунингдек, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси мутахассислари иштирок этди.

🔎 Текширувларнинг асосий мақсади — бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилаётган фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан санитария, гигиена ва ветеринария талабларига риоя этилиши юзасидан назоратни кучайтириш, шу билан бирга, профилактик тушунтириш ишларини амалга оширишдан иборат бўлди.

📋 Тадбир давомида айрим қоидаларга риоя этилмаган ҳолатлар аниқланди ва улар юзасидан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Шунингдек, савдо билан шуғулланувчи шахсларга қонунчилик талаблари юзасидан тушунтиришлар берилди.