08окт

Коррупцияга қарши курашиш ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилиш бўйича семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш, тиббий деонтология ва ходимларнинг касб маданияти, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тўғри ва тезкор кўриб чиқиш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Семинар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси вилоят бошқармасида бўлиб ўтди. Унда бошқарма бошлиғи М.Самандаров ва бошқарманинг масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида коррупцияга қарши самарали курашиш механизмлари, ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши, хизмат интизоми ва фуқаролар мурожаатларига муносабат каби муҳим масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.