10окт

Миллий кийим — миллат ифтихори

Ҳар жума куни юртимизда “Миллий либослар куни” сифатида нишонланмоқда. Ушбу ташаббус миллий қадриятларимизни тарғиб қилиш, анъаналаримизни асраш ва миллий кийимларимизнинг ҳаётимиздаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган.

Хоразм вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ходимлари ҳам бу ташаббусда фаол иштирок этиб, ҳар жума куни ишга ўзбек миллий либосларида келишмоқда.

Атлас, адрас каби миллий матолардан тикилган либослар ва миллий дўппилар нафақат гўзал кўриниш, балки халқимизнинг бой маданий меросини ифода этмоқда. Миллий кийим — миллатнинг юзи, ифтихори ва маданиятининг тимсолидир.