Семинар давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари мазмун-моҳиятига бағишланди


Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалий семинар ташкил этилди.
Мазкур семинарда бошқарма бошлиғи в.б. Ш. Отажонов иштирокчиларга мазкур қарор ҳамда шу асосда ишлаб чиқилган давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари мазмун-моҳияти одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш бўйича белгиланган қонун-қоидалар юзасидан тушунчалар берилди.
Шу билан бирга, давлат хизматчисининг касбий маданияти, жамоатчилик билан мулоқотда юксак ахлоқий меъёрларга амал қилиш, хизмат интизоми ва шахсий масъулиятни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
O'zbekiston Respublikasi Sanitariya-epidemiologik


