Урганч шаҳрида паразитар касалликлар бўйича илмий-амалий семинар ўтказилди



Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Урганч шаҳар бўлимида Урганч тиббиёт институти билан ҳамкорликда “Паразитар касалликлар этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси ва лаборатор ташхисоти, профилактикаси” мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди.
Тадбирда соҳа мутахассислари, шаҳар мактаблари шифокорлари, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамширалари, Урганч тиббиёт институтининг микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси, тиббий биология ва фармация кафедраси ҳамда педиатрия ва олий ҳамширалик иши кафедралари профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.
Семинар давомида паразитар касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, тарқалиш омиллари, клиник белгилари, замонавий лаборатор ташхис усуллари ҳамда профилактика чоралари юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
O'zbekiston Respublikasi Sanitariya-epidemiologik


