




Маънавий қадриятларимиздан бири бўлмиш жамоавий меҳнат, жамиятда тозалик ва тартиб-интизомни таъминлашда муҳим ўрин тутади. Бу каби амалий ишлар орқали нафақат атроф-муҳит ободонлашади, балки одамлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва аҳиллик руҳи мустаҳкамланади.✅ Шу мақсадда, Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ходимлари томонидан бошқарма ҳудудида ободонлаштириш, тозалаш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.
🌱 Умумий манфаат йўлидаги бундай ташаббуслар орқали жамиятда соғлом экологик муҳит ва юксак фуқаролик онги шаклланишига ҳисса қўшилади.