2022 йил 22 сентабрь куни Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида “COVID-19 инфексиясига қарши аҳолини эмлашга жалб этиш” юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ш.Т. Отажанов мавзу доирасида маъруза қилди ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.
Маъруза давомида ваксинация қилишнинг мақсади ва унинг инсон ҳаёти учун аҳамияти, реваксинация, ваксинация турлари, календари ва қарши кўрсатмалар, ваксинация тартиби тўғрисида кенг тушунтиришлар бериб ўтилди.


