Учрашувда Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Т. Отажанов ва бошқарма мутахассислари, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходимлари, тюторлар ва талаба-ёшлар қатнашдилар. Ушбу учрашувда коронавирусга қарши ягона чора - ваксина эканлиги тушунтирилди.
Учрашувда Ш.Т. Отажанов мавзу доирасида маъруза қилди ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.
Маъруза давомида ваксинация қилишнинг мақсади ва унинг инсон ҳаёти учун аҳамияти, реваксинация, ваксинация турлари, календари ва қарши кўрсатмалар, ваксинация тартиби тўғрисида кенг тушунтиришлар бериб ўтилди.
