28авг

Бошқармада беш кунлик иш ҳафтаси жорий этилди

 Меҳнат муносабатларини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, ходимларнинг иш ва дам олиш вақтидаги мувозанатни таъминлаш, шу билан бирга соғлом ва самарали меҳнат муҳитини шакллантириш мақсадида Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасида беш кунлик иш ҳафтаси амалиёти жорий этилди.

✅ Ушбу қарор ходимлар учун қулай ва барқарор меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, меҳнатга бўлган муносабатини ижобий йўналишда шакллантириш ҳамда умумий иш унумдорлигини оширишга қаратилган.

✅ Бошқармада энди иш вақти расман душанба — жума кунлари этиб, шанба ва якшанба кунлари эса расмий дам олиш кунлари сифатида белгиланди.