


Меҳнат муносабатларини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, ходимларнинг иш ва дам олиш вақтидаги мувозанатни таъминлаш, шу билан бирга соғлом ва самарали меҳнат муҳитини шакллантириш мақсадида Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасида беш кунлик иш ҳафтаси амалиёти жорий этилди.✅ Ушбу қарор ходимлар учун қулай ва барқарор меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, меҳнатга бўлган муносабатини ижобий йўналишда шакллантириш ҳамда умумий иш унумдорлигини оширишга қаратилган.
✅ Бошқармада энди иш вақти расман душанба — жума кунлари этиб, шанба ва якшанба кунлари эса расмий дам олиш кунлари сифатида белгиланди.