30апр
Хоразм вилоятида “Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи кубоги” учун футбол мусобақасининг ҳудудий саралаш босқичи юқори савияда ва кўтаринки руҳда ташкил этилди.



Мазкур мусобақа вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ташаббуси билан тизим ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди.
✅ Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган мусобақада 16 та жамоа ғолиблик учун беллашди. Иштирокчилар юксак спорт маҳорати, қатъият ва фидойилик намоён этдилар.
Якуний натижалар:
— Вилоят бошқарма жамоаси — 1-ўрин
— Epid control жамоаси — 2-ўрин
— Урганч шаҳар бўлими жамоаси — 3-ўрин
✅ Тадбир якунида ғолиб ва совриндор жамоалар диплом, кубок ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
O'zbekiston Respublikasi Sanitariya-epidemiologik


