Хоразм вилоятида “Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи кубоги” учун футбол мусобақасининг ҳудудий саралаш босқичи юқори савияда ва кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Хоразм вилоятида “Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи кубоги” учун футбол мусобақасининг ҳудудий саралаш босқичи юқори савияда ва кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Мазкур мусобақа вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ташаббуси билан тизим ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди.

✅  Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган мусобақада 16 та жамоа ғолиблик учун беллашди. Иштирокчилар юксак спорт маҳорати, қатъият ва фидойилик намоён этдилар.

Якуний натижалар:
— Вилоят бошқарма жамоаси — 1-ўрин
— Epid control  жамоаси — 2-ўрин
— Урганч шаҳар бўлими жамоаси — 3-ўрин

✅ Тадбир якунида ғолиб ва совриндор жамоалар диплом, кубок ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
30-04-2026, 09:48
Sahifaga qaytish